Версия для слабовидящих
Выбор языка:
  • border-left
  • border-left

Конференция

Академик Жўра Азимбоевич Мусаев ва академик Ахмед Паччаевич Ибрагимовларнинг 90 йиллиги ҳамда академик Остон Жалилович Жалиловнинг ва биология фанлари доктори, профессор Мажид Хожимуродович Авазходжаевнинг 80 йиллигига бағишланган

“Фундаментал фан ва амалиёт интеграцияси: муаммолар ва истиқболлар”

 

РЕСПУБЛИКА

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

 

ҲУРМАТЛИ ХАМКАСБЛАР!

Конференция ташкилий қўмитаси Сизни 2018 йил 24-25 май кунлари Тошкент вилоятида бўлиб ўтадиган Фундаментал фан ва амалиёт интеграцияси: муаммолар ва истиқболлармавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида иштирок этиш учун таклиф этади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти томонидан ташкил этилмоқда. Конференция дастурига фундаментал фан ва амалиёт интеграциясининг муаммолари ва истиқболларининг муҳим йўналишлари бўйича ялпи маърузалар, оғзаки ва стендга оид ахборотлар киритилган. Конференциянинг расмий тили- ўзбек, рус ва инглиз тиллари. Конференция материаллари алоҳида тўплам кўринишида тадбир бошланишига қадар чоп этилиши режалаштирилмоқда.

Рўйхатга олиш қайдномасини ва тўплам учун материалларни 2018 йил  20 мартдан  кечиктирилмасдан ташкилий қўмитанинг қуйидаги электрон манзилиги  юборишингизни сўраймиз.

 

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ


111226, Юқори-Юз п/б, Қибрай тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон
ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти
Тел.:         (+998-71)-264-22-23, 264-23-90
Факс:       (+998-71)-264-23-90
E-mail:  genetika-konf@mail.ru

 

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА:

 

  1.   Нариманов А.А. – институт директори, илмий масалалар бўйича рахбар.
  2.   Рахманқулов М.С. – илмий ишлар бўйича директор ўринбосари.
  3.   Курбанбаев И.Д. – Институт илмий котиби
  4.   Режапова М. – ташкилий масалалар бўйича масъул.
  5.   Байдуллаев А. – умумий ишлар бўйича директор ўринбосари.
  6.   Хотамов М. – ЁОК раиси
  7.   Абдуразакова З. – Институт касаба уюшмаси раиси ўринбосари
  8.   Абзалов М.Ф. – б.ф.д., проф.
  9.   Юнусхонов Ш. – б.ф.д., проф.
  10.   Усманов Р.М. – б.ф.д., проф.
  11.   Бабоев С.К. – б.ф.д.
  12.   Ибрагимов Ф.А. – Боорганик кимё институти
  13.   Набиев С.М. – б.ф.н.
  14.   Каримов Э. – б.ф.н.
  15.   Матниязова Х. – б.ф.н., котиба.
  16.   Адылова Ш. – котиба.

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  1. Ўсимликлар генофондини сақлаш, ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари (Вопросы сохранения, изучения и эффективного использования генофонда растений).
  2. Генетика, молекуляр генетика ва ўсимликлар биотехнологияси масалалари (Вопросы генетики, молекулярной генетики и биотехнологии растений).
  3. Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси масалалари (Вопросы физиологии и биохимии растений).
  4. Экологик генетика ва ўсимликларни ҳимоя қилиш масалалари (Вопросы экологической генетики и защиты растений).
  5. Цитогенетика ва гуллаш биологияси масалалари (Вопросы цитогенетики и биологии цветения).
  6. Ўсимликлар мутагенези ва гетерозис муаммолари (Вопросы мутагенеза растений и проблемы гетерозиса).
  7. Микробиология- тупроқ унумдорлигини ошириш хизматида (Микробиология- на службе повышения плодородия почвы).
  8. Селекция ва бирламчи уруғчилик масалалари (Вопросы селекции и первичного семеноводства).

 

МАТЕРИАЛЛАРНИ НАШР ЭТИШ УЧУН РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ

 

Материаллар матни *.rtf форматга эга электрон шаклда тақдим этилиб, файл биринчи муаллиф фамилияси билан номланади. Ҳар бир материал алоҳида файл шаклида тақдим этилиши ва ташкилий қўмита электрон манзилига юборилиши шарт. Саҳифа параметрлари: А4 форматга эга, Times New Roman шрифтли, саҳифа хошиялари: чапдан- 3,0 см, ўнгдан-2,0 см, юқори ва пастдан- 2,5 см. сатр ораси интервали- 1,0,  Хажми  3 бетдан ошмаслиги керак.

Номи: бош ҳарфлар билан, 12 пт, ярим қора шрифтли, ўртага жойлаштирилган бўлиши керак.

Муаллифлар: Фамилияси И.Ш., катта харфлар билан, 12 пт, сатр ораси интервали- 1,0, оддий шрифтли, ҳавола белгилари (агар лозим бўлса) фамилиядан сўнг, маърузачининг фамилияси тагига чизилган ва ўртага жойлаштирилган бўлиши керак.

Илмий ташкилот номи: тўлиқ расмий номи, манзили, телефон, факс, e-mail: кичик харфлар билан, 10 пт, сатр ораси интервали- 1,0, ўртага жойлаштирилган бўлиши керак.

Асосий матн: кичик харфлар билан, 12 пт, сатр ораси интервали- 1,5. Жадваллар ва суратлар (*.jpg форматида) матнда биринчи бор тилга олингандан сўнг жойлаштирилади. Жадвал ва суратларга ҳавола матнда ҳар бир тилга олинганда юмалоқ қавсларга (жадвал 1) олинган ҳолда берилади. Формулалар ва ўсимликларнинг лотин номларини курсив шаклида ёзиш талаб этилади. Матнда адабиётларга ҳавола тўрт бурчак қавсларга [1] олинган ҳолда берилади. Адабиётлар рўйхати ГОСТ талабларига кўра тузилади.  

Қисқача мазмуни (аннотация): рус (ўзбек тилидаги мақолалар учун), ўзбек (рус ва инглиз тилидаги мақолалар учун) тилларда, А4 форматда 0,5 варақ хажмдан ортиқ бўласлиги керак.

 

Ташкилий қўмита конференция йўналишига мос бўлмаган, юқорида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳамда грамматик хатолари мавжуд бўлган материалларни чоп этмаслик хуқуқига эга.