AЭС қурилишига оид ўтаётган референдумда иштирок этиш учун Қозоғистон фуқароларига махсус №399 референдум участкаси ташкил этилди.

AЭС қурилишига оид ўтаётган референдумда иштирок этиш учун Қозоғистон фуқароларига махсус №399 референдум участкаси ташкил этилди.

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасида АЭС қурилишига оид ўтаётган референдумда иштирок этиш учун Қозоғистон фуқароларига махсус №399 референдум участкаси ташкил этилди. Ушбу участкада вақтинча Ўзбекистонда бўлиб турган қозоғистонликлар — хизмат сафарида бўлган шахслар, тадбиркорлар, талабалар, шунингдек, Тошкентда халқаро турнирда иштирок этаётган Остона шаҳарининг гандбол бўйича аёллар жамоаси ҳам овоз бериб, ўз фуқаролик позицияларини намоён этмоқда.

Референдумда иштирок этаётганлар орасида вақтинча Ўзбекистонда бўлган фуқаролар фаоллиги юқори даражада. Тошкентдаги дипломатлар ҳам референдумда овоз беришни қулай қилиш мақсадида қозоғистонликлар даволанаётган Тошкент атрофидаги санаторийлар ва клиникаларга махсус бориб, овоз бериш имконини яратишмоқда. Бу чоралар қозоғистонлик фуқароларнинг ҳеч қандай қийинчиликсиз ўз танловларини амалга оширишларига кўмаклашмоқда.

Бундан ташқари, Тошкентдаги қозоғистонликлар орасида референдумга бўлган фаоллик алоҳида кузатилмоқда. Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси фуқаролари юрт тақдирига алоқадор муҳим масалага масъулият билан ёндошиб, ўз овозларини бермоқдалар.

Қозоғистон фуқароларининг бу каби юқори фаоллиги референдумнинг мамлакат учун нақадар аҳамиятли эканини кўрсатмоқда.

 
2024-10-07 118