12 декабр куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бир гурух аграр соҳа ходимларига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

12 декабр куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бир гурух аграр соҳа ходимларига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

ЎзР ФА генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ходими биология фанлари доктори, профессор Саидмурат Кимсанбоевич Бабоев

12 декабр куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бир гурух аграр соҳа ходимларига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йилдан буён декабр ойининг хар иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси” кўкрак нишони тўғрисида”ги Низом ҳамда вазирликнинг 2018 йил 22 сентябрдаги 74-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси” кўкрак нишони билан мукофотлаш тартиби” асосида 2020 йил 12 декабр куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳада самарали фаолияти ва фидокорона меҳнати билан қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб хисса қўшиб келаётган бир гуруҳ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда худудий ташкилотлари ходимлари, олимлар ва мутахассислар “Қишлоқ хўжалиги фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти Донли экинлар генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси мудири, биология фанлари доктори, профессор Саидмурат Кимсанбоевич Бабоев хам бор. С.К.Бабоев кўп йиллар давомида буғдой генетикаси билан шуғулланиш давомида Ўзбекистонда қадимдан экилиб келинган махаллий буғдой навларини йиғиш, ўрганиш ва селекция жараёнига татбиқ этиш билан бирга бир неча халқаро ташкилотлардан олинган коллекция намуналарини ўрганди ва республиканинг суғориладиган майдонларига мослашган Бардош, Пахлавон, Оқмарварид навларини яратди ва амалиётга татбиқ этди. Бу навлар бугунги кунда кенг майдонларга экилиб келинмоқда. Шу билан бирга Саидмурат Кимсанбоевич Бабоев ўз шогирдлари билан бирга қадимий махаллий буғдой навларини ўрганиш асосида махаллий халқ ичида севиб етиштирилган ва хозирда йўқолиб кетиш арафасига келган бир неча навлар қайта тикланган. Шу навлар ичида Қайроқтош нави бутунлай қайта тикланиб нав сифатига етказилган ва Давлат нав синовидан ўтиб бугунги кунда лалми ерларда экиш учун истиқболли нав сифатида Давлат реестрига киритилган.

2020-12-14 261